Skip to content
01

PR стратегия ишлаб чиқиш

PR стратегия компаниянинг ташқи коммуникациясини тизимли йўлга қўйиш учун ишлаб чиқилади. Бренд позиционери, асосий хабарлар, мақсадли аудиториялар, медиа каналлар ва PR йўналишлари аниқланади.

Батафсил
02

SMM ва контент маркетинг

Брендингизнинг ижтимоий тармоқлардаги коммуникациясини тизимли юритиш, аудитория билан мунтазам алоқа қилиш ва фойдали контент орқали ишонч яратиш.

Батафсил
03

Аналитика ва мониторинг

Компания, рақобатчилар, бозор ва медиа майдон бўйича мунтазам кузатув ва таҳлилий ҳисоботлар. Қарорлар тахминлар асосида эмас, реал маълумот ва таҳлил асосида қабул қилинади.

Батафсил
04

Антикриз коммуникациялари

Салбий ахборот, мижозлар нороилиги, ОАВдаги танқид ёки репутацион хавф юзага келганда тўғри коммуникация. Вазиятни таҳлил қиламиз, расмий позиция тайёрлаймиз ва кейинги қадамларни режалаштирамиз.

Батафсил
05

Инфлюенсер маркетинг

Бренд учун мос блогерлар, контент яратувчилар ва фикр етакчилари билан реклама ёки PR интеграцияларини ташкил қилиш. Аудиториянинг ишончи орқали бренд ҳақида табиий хабар.

Батафсил
06

Махсус лойиҳалар

Бренд учун алоҳида медиа, ижтимоий ёки репутацион лойиҳа ишлаб чиқиш. Мақолалар туркуми, видео лойиҳа, тадқиқот, рейтинг, конференция ёки кенг қамровли медиа кампания.

Батафсил
07

Медиа муносабатлари

Медиа муносабатлари — компания ва ОАВ ўртасида профессионал алоқаларни йўлга қўйиш хизмати. Журналистлар билан ишлаш, пресс-релизлар тарқатиш, интервьюлар ташкил қилиш ва компания мавзусини ОАВда…

Батафсил
08

Пресс-релиз ва медиа материаллар тайёрлаш

Компания янгиликлари, маҳсулотлари, ҳамкорликлари, тадбирлари ва бизнес натижалари бўйича профессионал матбуот материалларини тайёрлаймиз. ОАВ, сайт ва ижтимоий тармоқларда ишлатишга шай.

Батафсил
09

Рақамли PR

Интернет нашрлар, қидирув тизимлари, ижтимоий тармоқлар, блогерлар ва бошқа онлайн платформаларда бренд кўринишини оширишга қаратилган хизмат. SEO-моҳиятли мақолалар ва онлайн репутация мониторинги.

Батафсил
10

Репутацион менежмент

Компания обрўсини шакллантириш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган хизмат. Жамоатчилик фикри кузатилади, салбий ахборот оқимларига жавоб стратегияси ишлаб чиқилади, ижобий имиж материаллари тайёрланади.

Батафсил
11

Тадбирларни PR қўллаб-қувватлаш

Конференция, форум, тақдимот, брифинг, матбуот анжумани ёки корпоратив тадбирларни медиа ва рақамли платформаларда ёритиш. ОАВни жалб қилиш, материалларни тайёрлаш ва натижаларни кенгайтириш.

Батафсил
Боғланиш

лойиҳангизни муҳокама қиламиз.

PR, медиа ёки репутация бўйича лойиҳангиз борми? Бизга қисқача маълумот қолдиринг — жамоамиз сиз билан боғланади ва энг мос ечимни таклиф қилади.

Бриф юбориш
Телефон
+998 99 791 91 30
Офис
Тошкент, Шайхонтоҳур тумани